價格:免費
更新日期:2018-11-24
檔案大小:33M
目前版本:3.0
版本需求:Android 4.1 以上版本
官方網站:mailto:ssmobileapplication@gmail.com
Email:https://secretlife.firebaseapp.com/
СЎЗ БОШИ
Қандолатчилик маҳсулотлари (хамирдан тайёр- ланган ва бошқ.) ўзининг мазаси ва фойдалилиги билан истеъмолчилар орасида катта талабга эгадир. Жумладан, Чехиянинг қандолатчилик маҳсулотлари қадимдан ўзига хослиги - сифати, таъб хусусиятлари ва оддийлиги билан ажралиб туради.
Ушбу китоб Чехия миллий таомларининг рецепт- лар тўплами ҳисобланади. Унда ундан тайёрланган турфа хил маҳсулотларнинг энг яхши рецептлари (пишириқлар, кулчалар, пирог, печенье, рожок ва тортлар) жой олган. Китобда келтирилган кўплаб рецептлар уй шароитида тайёрланиши учун енгил ва соддалиги билан ажралиб туради. Бироқ шунга қарамай орасида мураккаб рецептли пишириқлар ҳам ўрин олган бўлиб, уй бекаларидан алоҳида тайёргарликни талаб этади.
Барча рецептлар кўп маротаба қайтадан текши- рилган. Қандолатчилик маҳсулотларининг сифати кўп ҳолатларда духовка ва газ печларида ушлаб туриладиган иссиқлик ҳароратига боғлиқ бўлади. Қуйидаги жадвалда турли хил хамир турларидан тайёрланадиган пишириқлар учун мос келадиган меъёрий иссиқлик ҳарорати ва вақти келтирилган.
Хамир тури
Ҳарорат (С°)
Пишириқ вақти (дақ.)
Қатламали хамир
Бисквит хамир
220-250
30-45
Қумоқ хамир
200-220
30-50
Қайноқ сувда қорилган хамир
200-220
10-20
Оқсил-ёнғокди хамир Кўпиртирилган оқсилли хамир
210-220
180-190
20-25
10-25
Хамиртуруш ва турли
90-110
30-90
масаллиқлар (ёғ, сут, тухум ва б.қ.) қўшилган хамир
180-200
220-240
15
15-45
Хамиртурушли хамир
3
Бу китоб барча уй бекалар учун мўлжалланган бўлиб, ундаги рецептлар бизнинг мамлакатдаги сотувда мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва миллий таомларимизнинг хусусият- ларини инобатга олган ҳолда сараланган. Унли маҳсулотларни тайёрлашда асосий маҳсулот: ун, шакар, сариёғ, ёғ ва тухумлар ҳисобланади. Улар билан бир қаторда: сут маҳсулотлари, крахмал, маргарин, какао, янги ва консерваланган мева ҳамда реза мевалар (ягода), ёнғоқлар, шароблар, эссенциялар ва бошқа таъб, ароматик ҳамда кимёвий юмшатувчи моддалар (разрь1хлител)дан фойдаланилади.
Барча қандолатчилик маҳсулотлари биринчи нав буғдой унидан тайёрланади; ундан паст навли унлар пишириқларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиши сабабли улардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Шу билан бирга оддий ун ўрнига картошка крахмалини 1:1 миқдорда, асосан, пишириқларни тайёрлашда қўллаш мумкин. Шунингдек, картошка крахмали ўрнига жўхори унидан фойдаланиш мумкин. Картошка крахмалини ўрнига жўхори унидан 1:1,5 миқдорда олиниб, асосан, сутли кисель ва желеларни тайёрлашда фойдаланилади. Ундан ташқари, хамир қоришда ҳам шундай ўрин алмаштириш усулидан фойдаланиб туриш мумкин. Бу ҳолатда жўхори уни картошка крахмали каби ёпишқоқ хусусиятга эга бўлмайди. Унинг бу хусусияти хамирни бўш қилиб қоришда керак бўлади. Аммо шунга қарамай хамирнинг ташқи кўриниши ҳеч ҳам ўзгармайди.
Хамир қоришдан аввал ун элакдан ўтказилади. Бу билан унни нафақат орасига кирган ташқи нарсалардан тозалаш, балки ҳаволатиш учун ҳам бажарилади. Бу ҳолатда ун ўз-ўзидан юмшаб кислородга тўйинади, бу эса унинг тўлиқ ошиши ва кўтарилишига омил бўлади.
Шунингдек, хамирни ошириш ва кўтариш учун турли хил ош содалари, хамиртуруш, юмшатувчи моддалар (разрмхлитель) ва аммоний карбонат ангидриддан фойдаланилади. Хамирни кимёвий юмшатувчилари бу пишириш жараёнида газ моддаларини чиқариб ташловчи маҳсулотлардир. Юқори ҳароратда улар эриб кетиб, карбонат ангидрид газини ҳосил қилади, бу эса хамирни юмшатиб, унинг ҳажмини оширади ва шиширади.
.